Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахтақорача бағридаги Қайнар
08:03 / 2022-06-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тахтақорача Зарафшон тоғ тизмасидаги довон бўлиб, Самарқанд билан Қашқадарё вилоятларини боғлаб туради. Довоннинг баландлиги 1675 метр. 

Довон этагида жойлашган Қайнар қишлоғи Қашқадарё вилояти Китоб туманининг мафтункор манзилларидан ҳисобланади. Бу маскан нафақат воҳада, балки республикамизда энг гўзал ва жозибадор тарихий маконлардан бири бўлиб,  сайёҳлар оқими йилдан-йилга ортиб бораётир.

[gallery-7417]

Қайнарликлар асосан ғалла, узум, сабзавотчилик билан шуғулланади. Айниқса, сояки кўк кишмиш майизи машҳур. Ушбу қишлоқнинг “Қайнар” деб аталиши қайнаб чиқувчи зилол, шифобахш булоқларнинг кўплиги билан боғлиқ.    

 
 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат),ЎзА