English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахтакўпирда гастрономик кўча фойдаланишга топширилди
21:29 / 2025-03-21

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тахтакўпир тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 24/7 тизимда хизмат кўрсатувчи замонавий кўринишдаги “Дўстлик гузари” гастрономик кўча қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда туман кўркига-кўрк қўшиб турган замонавий хизмат кўрсатиш масканларининг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Таъкидлаш жоизки, кўчани замонавий кўринишга келтиришда акциядорлик-тижорат “Агробанк” ҳомийлиги ҳисобидан икки миллиард сўм маблағ ажратилиб, “Реверстрой” масъулияти чекланган жамият томонидан қурилиш ишлари олиб борилди.

Бу масканда 12 та озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларини сотиш, 3 та гўзаллик салони ва сартарошхона, 2 та овқатланиш жойи ва 6 та бошқа йўналишлар бўйича жами 23 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири