French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахтакўпирда 34 нафар фермернинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
17:10 / 2026-01-09

Чимбой туманлараро иқтисодий судининг қарорларига асосан қарздор “QARAQALPAQSTAN AGRO KLASTER” МЧЖдан 34 та фермер хўжаликлари фойдасига улар томонидан етиштирилган пахта хомашёси учун берилиши лозим бўлган жами 1,3 млрд. сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Ундирувчилар ушбу қарорларга асосан чиқарилган ижро ҳужжатларни ижро этиб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлимига мурожаат қилган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, суд қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ходимлари томонидан қарздор “QARAQALPAQSTAN AGRO KLASTER” МЧЖнинг асосий банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилган ва қарздорга тегишли 16 та кўчмас мулклар ва 20 та агротехникаларга нисбатан тақиқ ўрнатилган.

Шунинг натижасида, 2025 йилнинг 19 декабрь куни 1,3 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар тўлиғи билан ундирилиб, ушбу пул маблағлари фермерларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

М.Қосимова,  

ЎзА