Тахмина Икромова Осиё ўйинлари чемпиони
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларида Тахмина Икромова олтин медалга сазовор бўлди.
Тахмина мусобақада 131.300 балл тўплади ва барча рақибларини орта қолдириб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шундай қилиб, Тахмина Икромова делегациямизга 22 -олтин медални келтирди.
Дарвоқе, шахматчи йигитларимиз жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА