English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
12:02 / 2026-03-04

Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унинг кун тартибида туман ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевич номзоди кўрсатилди. Номзод туман Кенгашининг депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди ва Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди. 

И.Сдиков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият мудири, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.