English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахиатош тумани жамоаси ғолиб бўлди
17:27 / 2025-07-23

Нукус шаҳрида 14-30 ёшдаги маҳалла қизлари ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг Гимнастрада спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Нафис гимнастик ҳаракатлар ва акробатик элементларга бой бир биридан қизиқарли чиқишларни синчковлик билан кузатиб борган ҳакамлар жамоаси якунда ғолибларни аниқлашди. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Тахиатош тумани, иккинчи ўринни Тахтакўпир тумани, учинчи ўринни Шуманай тумани жамоалари эгаллади.

Мусобақада ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ғолиб жамоа мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири