Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАТУ доценти авточиқиндиларга қарши экологик қурилма ишлаб чиқди
11:55 / 2026-02-19

Тошкент ахборот технологиялари университети доценти Беҳзод Жумамуродов автомобиллардан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга қаратилган янги экологик қурилма ишлаб чиқди.

Янги қурилма дизел ва бензин ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига ўрнатиш учун мўлжалланган бўлиб, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини 80 фоизгача камайтириш имконини беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, қурилма ҳозирга қадар дастлабки техник синовлардан муваффақиятли ўтган. Синов жараёнларида унинг самарадорлиги ҳамда экологик хавфсизлик талабларига мослиги тасдиқланган.

Айни пайтда мазкур ихтирони амалиётга жорий этиш, ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш ҳамда транспорт воситаларига мослаштириш бўйича илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда. Келгусида ушбу қурилмани оммавий равишда қўллаш орқали шаҳар ҳавосининг ифлосланиш даражасини сезиларли камайтириш кўзда тутилмоқда.

Ихтиро транспорт соҳасида экологик стандартларни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш ҳамда жамоат саломатлигини сақлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Нигора Раҳмонова, ЎзА