French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таътил мароқли ўтмоқда
16:17 / 2025-01-06

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида мактаб ўқувчилари қишки таътилни мароқ билан ўтказмоқда. Кимдир уйда дам олаётган бўлса, яна кимдир қўшимча машғулотларга қатнамоқда, айримлар эса маданият саройларида намойиш этилаётган “Янги йил эртаклари”ни томоша қилмоқда.

Қишки таътил кунлари Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ” маданият саройи жамоаси томонидан болажонлар учун “Қирол шер ва унинг дўстлари” номли эртак томошаси намойиш этилмоқда. 

– Эртагимизда турли эртак ва замонавий мультфильмлар қаҳрамонлари бор, – дейди саҳналаштирувчи режиссёр Замира Суюнова. – Нафақат кичкинтойларнинг, балки биз катталарнинг ҳам севимли қаҳрамонимизга айланган Симба бош ролда. Унинг саргузаштлари орқали ростгўйлик, ҳалоллик ва ҳамиша эзгуликка интилиб яшашдек инсоний фазилатлар улуғланади. Менимча, болажонларимиз учун Симбанинг бугунги кунимизда биз билан бирга “яшаб қолиши” қизиқарли бўлаётган бўлса ажабмас. 

Эртак томошаси ҳар куни 3 сеансда ташкил этилмоқда. Масъуллар томонидан олис овулларда истиқомат қилувчи ва бугун таътилда бўлган болажонларнинг келиб-кетиши ҳам ташкиллаштирилиб, алоҳида назоратга олинган. 

А.Бўриев ЎзА мухбири