Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таътил – 2021: Тошкент вилоятидаги мактабларда 596 та “Соғломлаштириш майдончалари” иш бошлади
20:35 / 2021-07-02

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2021 йил ёзги дам олиш мавсумида 596 та “Соғломлаштириш майдончалари” ташкил этилди.

Уларнинг рўйхати ҳар бир туман-шаҳар кесимида шакллантирилиб, вилоят Касаба уюшмалари федерациялари кенгашига тақдим этилди.

Ташкил этилган “Соғломлаштириш майдончалари”га вилоятдаги жами 25 минг 129 нафар ўқувчи жалб этилиши белгиланган.

Мазкур жойларда спорт, санъат, маданият, фан ва IT технологияларини ўргатиш йўналишидаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, “Соғломлаштириш майдонча”ларида ёз мавсумини хавф-хатарсиз ўтказиш мақсадида вилоят Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги бошқармасининг белгиланган тавсиялари барча соғломлаштириш майдончаларига етказилган. Унга кўра, майдончалар фаолияти асосан эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гача ташкил этилади. Иш фаолияти ушбу тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.

Айни пайтда ҳудуддаги болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш чоралари кўриляпти. Болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

А.Мусаев,ЎзА