Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Татаристон пойтахтида аксилтеррор режими ўрнатилди
15:17 / 2021-05-11

Қозондаги 175 мактабда содир этилган отишмадан кейин шаҳарда аксилтеррор режими жорий этилди, дейилади "РИА Новости" нинг Россия ТИВ маълумотларига асосан берган хабарида.

Аввал хабар берганимиздек, икки қуролланган шахс Қозондаги 175 мактаб биносига бостириб кириб, ўқувчиларга қарата ўқ узган. Уларнинг бири қўлга олинган,  иккинчи шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Ўлдирилган етти боланинг уч нафари қиз ва тўрт нафари ўғил бола эканлиги ҳақида айтилган. Шунингдек, 12 нафар ўқувчи ва тўрт нафар мактаб ходимлари касалхонага ётқизилган.

Мамлакат Терроризмга қарши курашиш миллий қўмитасининг ахборот маркази аниқлик киритилишича, қаттиқ назорат режими таълим муассасаси билан туташ ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда.

Татаристон ҳукумати тез орада республиканинг аксилтеррор комиссиясининг йиғилишини ўтказиши ҳақида баёнот берган.

Aйни пайтда мактаб хавфсизлик кучлари томонидан тўлиқ назоратга олинган, воқеа жойига Татаристон президенти Рустам Миннихонов ташриф буюрган.

 Владимир Путин ушбу аянчли воқеа содир бўлганидан сўнг,  шошилинч равишда мамлакатда фуқаролик қуроллари муомаласи қоидаларини кучайтириш масаласини ишлаб чиқишни буюрди.