French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Татаристон инновацион соҳа мутахассислари Тошкентда
19:15 / 2022-03-22

Тошкентда ўтказиладиган Халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Татаристон Респбуликаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов бошчилигидаги делегация Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди.

 Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.
Меҳмонлар орасида “Иннополис” мэри, ушбу шаҳар университети ректори, ОИЗ, “IT-парк” юқори технологиялар соҳасидаги технопарк каби йирик корхоналар раҳбарлари, бир қатор вазирликлар ва бошқа давлат идоралари мутасаддилари бор эди.

Татаристонликлар бир қатор музокараларда иштирок этдилар. Жумладан, делегация раҳбари Роман Шайхутдиновни мамлакатимиз инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.


 

Томонлар ҳамкорликда қўшма лойиҳалар танловларини ўтказиш ғоясини муҳокама қилдилар. Бунда Қозон федерал университети ва “Иннополис” университети олимлари бидан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Татаристон тадбиркорларининг қўшма стартап лойиҳалари танловларини эълон қилиш бўйича фикр алмашилди. Бунда “Иннополис” шаҳри ОИЗ ва “IT-парк” резидентларига хорижий ҳамкор сифатида муайян лойиҳаларда иштирок этиш таклифи билдирилди.

Бундан ташқари мамлакатимиз олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари ва Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари директорларининг илм-фан бўйича ўринбосарларини Қозон федерал университети ва Иннополис” университетида тажриба ошириши масаласи ҳам кўтарилди. Стажировка давомида мутахассисларимиз Татаристон инновацион экотизими билан танишадилар. Мезбон томон тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон томонига тақдим этади.
Татаристон делегацияси ташриф давомида вазирлик биносидаги илмий ва стартап ишланмалари кўргазмаси билан танишди.

ЎзА