Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Татаристон делегацияси Ўзбекистонга ташрифи давомида 20 та битим ва келишув имзолади
17:52 / 2022-03-24

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

CentralAsia.Татаристон президенти Рустам Миннихоновнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида  икки томонлама  ҳамкорликни ривожлантириш бўйича  20 та битим ва меморандум имзоланди. Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Татаристон ҳукумати ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган  ҳамкорликни  кенгайтириш бўйича йўл харитаси  имзоланди. Шунингдек, Нижнекамск муниципал ҳудуди ва  Чирчиқ шаҳри  ўртасида муносабатларни ривожлантириш  тўғрисида муайян келишувга  эришилди. 

Қозон федерал  университети  ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясинингГеномика ва биоинформатика маркази, КЭР-холдинг ва Ўзбекнефтьгаз, Иннополис шаҳри ва BilimTech МЧЖ, Иннополис АЖ махсус иқтисодиёт зонаси ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари  технологик парки  дирекцияси МЧЖ, ИннополисУниверситети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги  Тошкент ахборот технологиялари  университети ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Аввалроқ, ўзбек корхоналари "Камаз", "Татнефть", "Химград", "КЭР-Холдинг"ва бошва етакчи компаниялар билан  фаол тарзда ҳамкорлик қилаётгани хабар қилинган эди. Ушбу ташриф давомида президент Миннихонов Ўзбекистондаги татаристон диаспораси  вакиллари билан учрашди. 

***

Ўзбекистон  ва Ҳиндистон биргаликда  ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда

CentralAsia. Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидаги Янгиариқ полигонида  Ҳиндистон-Ўзбекистон қўшма ҳарбий  машғулотлари бошланди, деб хабар беради IndiaToday телеканали. Икки томонлама “Дўстлик” ўқув машғулотлари  учинчи маротаба ўтказилмоқда. Ҳарбий машқларда иштирок этиш учун Ҳиндистондан Гренадер  полки таркибининг битта полки Ўзбекистонга ташриф буюрди. У ўзбек армиясининг Шимоли-Ғарбий  ҳарбий округ қўшинларига келиб қўшилди. 

Қўшма машғулотларда асосий эътибор шаҳар атрофидаги ҳудудларда аксилтеррорчилик  операцияларини ўтказишга қаратилади. 31 мартга қадар давомэтадиган машқлар иштирокчиларнинг  тажриба алмашиши ва  ҳарбий тайёргарлигини мустаҳкамлашга  қаратилган. Иккинчи “Дўстлик” ҳарбий машғулотлари 2021 йилнинг март ойида  Ҳиндистон шимолидаги Ранихет шаҳрида бўлиб ўтган эди. 

***

Россия Федерацияси Давлат Думасида  Россия кинопрокатидаги ғарб фильмларини қозоқ ва ўзбек  фильмларига алмаштириш таклиф этилди

CentralAsia. Россия Давлат Думасининг маданият қўмитасираҳбарининг биринчи ўринбосари Елена Драпеко Россия кинопрокатидаги ғарб фильмларини хитой, ҳинд, қозоқ ва ўзбек кинотасмаларига алмаштиришни таклиф қилди. Депутат  тегишли таклифни Россия Маданият  вазирлиги билан  муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Депутат Драпеко Хитойда бўлганида“ажойиб, тарихий картиналар”ни томоша қилгани ва бундай фильмлар Россияга кириб бормаётганидан афсусда эканини  билдирди. “Ушбу фильмлар услуби ва йўналиши бўйича  бизнинг томошабинларимизга манзур бўлади. Фақат уларни харид қилиш тўғрисида келишиб олиш зарур”, - дейди РФ депутати. “Бизда томоша қилишга арзигулик яхши фильмларимиз кўп, шу билан бирга кассаларимизда кам кўрсатилган фильмларни ҳам томоша қилишимиз керак. Булар ҳинд, ҳитой, Жанубий Корея ва албатта  МДҲ қўшниларимизнинг киноларидир.  Қозоғистон ва Ўзбекистондан   кўрсатишга арзигулик  жуда қизиқарли кинолари бор”, - деб қўшимча қилди у. 

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА