Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tata Steel Chess-2026”: бугун Абдусатторов – Праггнанандҳа, Синдоров – Гири баҳси ўтказилади
12:14 / 2026-01-18

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бошланган “Tata Steel Chess-2026” турнирининг "Мастерс" гуруҳида баҳс олиб бораётган Абдусатторов ва Синдоров кеча ўтказилган 1-тур ўйинларида рақиблари билан муроса йўлини танлади.

1-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Хаан Эрдогмусга қарши қора доналарда ҳаракат қилди. Қизиқарли кечган ўйиннинг 41-юриш ҳолатида дуранг натижа қайд этилди.

Амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши оқ доналарда ҳаракатланган Жавоҳир Синдоров ўта мураккаб кечган учрашувда ғалабага тенг дурангга эришди.

“Tata Steel Chess-2925” ғолиби Рамешбабу Прагнанандҳа ҳамюрти Аржун Эригаисига имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 18 январь куни нуфузли мусобақанинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдоров эса қора доналарда нидерландиялик Аниш Гири билан рўбарў келади.

Кеча 88-бор ташкил этилаётган нуфузли турнирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда таъкидланганидек, 1938 йилдан бери ўтиб келаётган “Tata Steel Chess” баҳсларида Вишванатан Ананд, Гарри Каспаров, Анатолий Карпов, Магнус Карлсен сингари афсонавий шахматчилар ғолибликка эришган, мусобақаларда классик шахмат вакиллари Макс Эйв, Михаил Ботвинник, Михаил Таль, Борис Спасскийлар дона сурган. Бугунги мусобақаларда қатнашаётганлар айнан уларнинг издошлари эканлиги эътироф этилди.

13 та турдан иборат “Tata Steel Chess-2026” мусобақалари 1 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА