English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тасвирий санъат студияси болалари Чехиядаги танлов ғолиби
13:19 / 2024-03-26

“НКМК жамғармаси” давлат муассасаси тасарруфидаги “Фарҳод” маданият саройида Чехияда ўтган анъанавий “Lidice 2023” 51-халқаро болалар тасвирий санъат кўргазмаси ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт жаноблари иштирок этиб, танлов ғолибларини табриклади ҳамда ғолиблар – 9 ёшли Амира Салимова, 11 ёшли Амирхон Аҳмадов, 15 ёшли Шодиёна Қўлдошева ва 16 ёшли Нафиса Баҳорайимоваларга танловнинг диплом ва совғаларини топширди. Тўгарак раҳбари Нилуфар Хўжаевага эса танлов нишони тақдим этилди. 

– Мазкур танловга ўқувчиларимиз билан қатнашиб, ижодий ишларимизни почта орқали Чехия Республикасига жўнатган эдик, – дейди “Фарҳод” маданият саройининг “Тасвирий санъат студияси” раҳбари Нилуфар Хўжаева. – Гувоҳи бўлиб турганингиздек, 4 нафар шогирдимизнинг тасвирий санъат ишлари ғолибликка муносиб кўрилибди. Бугун элчи жаноблари томонидан ғолиб болаларимиз муносиб тақдирланишди. Улардаги қувончни кўриб, мен ҳам  ҳаяжонландим. 

Ўз навбатида тўгарак раҳбари Нилуфар Хўжаева ўз асарларидан бирини элчи жанобларига ҳадя қилар экан, Чехия Республикасида ўз кўргазмаси билан иштирок этиш таклифини билдирди. 

Тадбирдан сўнг элчи жаноблари “НКМК жамғармаси” ДМ Бош директори Д.Очилов ва НКМК ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси И.Раҳматов ҳамроҳлигида “НКМК тарихи музейи”да бўлиб, бу ердаги экспонатлар билан яқиндан танишди.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири