Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тасвирий санъат асарлари талабаларга манзур бўлмоқда
13:33 / 2023-10-01

Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасида тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда талаба ёшларнинг яшаш шаротини яхшилаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш,  китоб ўқишга, бадиий адабиёт, тасвирий санъат, спорт ва ижодга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхоналарига вилоятда ижод қилаётган мусаввирларнинг асарлари жойлаштирилганлиги ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.  

Мусаввирларнинг она Ватан, табиат манзаралари, ёшлик шижоати, юртимиздаги бунёдкорлик жараёнлари тасвирланган ўзига хос асарлари талаба ёшларнинг тасвирий санъатга қизиқишини ошириш билан бирга, уларнинг маънавиятини, тафаккурини, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.  

–  Бу каби тадбирларимиз талабалар ётоқхоналарида маънавий-маърифий ишлвр самарадорлигини оширишга, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади,–- дейди Андижон машинасозлик институти биринчи проректори Акмалжон Эрматов. – Қолаверса, ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга, ижодий соҳадаги иқтидорини юзага чиқаришга ёрдам беради.  

Намойиш этилаётган тасвирий санъат асарлари талаба ёшларга манзур бўлмоқда.

 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари.