Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тасвирий ойина”: йил сарҳисоби ва истиқболли режалар
14:46 / 2022-02-26

Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг 2021 йил якуни ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида бажариладиган устувор вазифаларга ба-ишланган икки кунлик кўргазмали семинари ўтказилмоқда.

Тадбира ижодий уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан тайёрланган йил мавзусига оид дизайнлар намуналари намойиш этилди. “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов семинар қатнашчиларини муборакбод этди. Таъкидланганидек, ижодий уюшма бўлимлари маҳаллий ҳокимликлар буюртмаси асосида шаҳар, туман марказлари, аҳоли яшаш манзилларида она Ватанга муҳаббат ва маънавий қадриятларга эҳтиром руҳида тарбияловчи шиорлар ва матнлардан кенг фойдаланилди.  

Марказий кўчалар, бозорлар, хиёбонлар, бекатлар, автотранспорт воситалари, темир йўл ва метро вагонлари, одамлар гавжум жойларга тарғибот воситаларини жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда юртдошларимиз қаҳрамонликларини акс эттирувчи, экстремизм, терроризм, миссионерликнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи фото лавҳалар, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик муҳитини қарор топтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзусига бағишланган тарғибот воситалари тайёрланмоқда.  

[gallery-5919]

Ушбу кўргазмали семинар давомида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили тараққиёт ҳамда фаровонлик гаровидир” номли тавсиялар қўлланмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тавсиялар саҳифаларида Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси вазифаларидан келиб чиққан матнлар, донишмандларнинг ҳикматлари, ҳадислар, халқ мақоллари, шеърлар, она-Ватанни ҳимоя қилиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аёлларни улуғлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, кластер усули, миллатлараро ва диний бағрикенглик, миллий қадриятларимизни эъзозлашга ундовчи шиорлар ва ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ долзарб мавзулардаги иқтибослар қайд этилиб, матнлар жамланган. 

Тадбир иштирокчилари Жиззах вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ташқи тарғибот воситалари билан безаш ишлари билан танишдилар. Ижтимоий объектларни "ADM JIZZAKH" (KIA автомобиль) заводи, балиқчилик кластери, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастури бўйича маҳаллаларни безаш, мактабгача таълим муассасалари билан танишди. Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, Зулфия боғида бўлиб адиблар пойига гул қўйишди. Музейлар, болалар боғчаси, мактаб, саноат корхоналари ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишишди.  

А.Қаюмов, 
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА