Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташвиш” хабарлари асосида 59 та ўғрилик жиноятининг олди олинди
14:02 / 2023-12-27

АОКАда Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қўриқлаш фаолиятига оид қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан техник қўриқлов қамровини кенгайтириш, қўриқловдаги объект ва хонадонлар сонини кўпайтириш орқали “ташвиш” хабарлари бўйича зудлик билан воқеа жойига етиб борувчи қўшимча янги тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларни ташкил этиш борасида 2023 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Техник қўриқлов қамрови кенгайиб, қўшимча 187 та тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ хизмати йўлга қўйилди. Техник қўриқловдаги объектлар сони 12 фоизга, хонадонлар сони 45 фоизга кўпайди. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан жорий йилда келиб тушган “ташвиш” хабарлари асосида 59 та ўғрилик жиноятларининг олди олинган бўлса, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суд ва тергов органларидан яширинган 30 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни, айниқса мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан бепул амалга ошириб келинмоқда.  

Шунингдек, фуқароларга ўз хавфсизлигини таъминлаш ёки мулкини қўриқловга топшириш учун мурожаат қилишида қулайлик яратиш мақсадида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасида “1131” алоқа маркази, телеграм бот фаолият юритаётган бўлса, бундан ташқари QBB.uz веб-сайти орқали онлайн ариза қолдириш имкониятлари тақдим этилган.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА