Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташувчи мақомидаги тадбиркорлар мажбурий суғурта қилинади
15:54 / 2022-03-15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспортда йўловчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам ташувчи мақомини бериш кўзда тутилмоқда. 

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат билан йўловчиларни, уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспортда ташиш бўйича хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиниши таъминланади. 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда кўриб чиқилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА