Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташриф давомидаги вазифалар партия ва депутатлар зиммасига масъулият юклайди
09:58 / 2023-08-01

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция мажлисида дастлаб Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятига инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қилган ташрифи жараёнида белгилаб берган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. 

Қайд этилганидек, давлат раҳбари “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда ташкил қилинган узумчилик плантациясини кўздан кечирди. Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида яқинда ташкил қилинган “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси фаолияти билан танишди. Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишини кўздан кечирди. Инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

Фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг мазкур ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар партия ва депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланишини таъкидлаб ўтдилар. 

Шундан сўнг кун тартибидаги қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 


М.Комилова, ЎзА