Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи ва ички бозорда ўсиш
09:44 / 2026-03-07

Фарғона вилоятида 2026 йил январь ойида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 194,5 млн АҚШ долларига етди ва 2025 йилнинг январь ойига нисбатан 10,8 млн АҚШ долларига ёки 105,9 % га кўпайди.

Бу рақамнинг амалий асослари бор. Маълумки, вилоятнинг экспорт кўрсаткичи 2025 йилда 1,1 млрд долларга етказилган. Дунёнинг 67 та давлатига Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жўнатилган эди. Улар орасида 11 та давлатга, масалан, Мексика, Венгрия, Швеция, Руминия, Жазоир, Греция, Словакия, Уммон, Таиланд ва Молдовияга илк бор экспорт қилинди. АҚШ ва Европа давлатларига амалга оширилган экспорт ҳажмлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробар ошиб, 110 млн долларни (2024 йилда 51 млн доллар) ташкил этди.
2026 йил январь ойи кўрсаткичлари юқори экани бежиз эмас. Чунки жорий йил режалари катта. 

Бугунги кунда маҳаллий тадбиркорлар томонидан Хитой бозори нақадар кенг эканлиги чуқур англаб етилган ва ушбу бозорга кириб бориш бўйича аниқ чора-тадбирлар, зарур инфратузилмалар яратиш бошланган. 

Бу орқали, Хитой давлатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (гилос, ўрик, олхўри, қуритилган мевалар, узум данаги, аччиқ ва ширин мағиз, мош) экспорт ҳажмлари 4 баробарга оширилади.

– АҚШ, Япония, ЕИ бозорларига экспортни ошириш мақсадида 32 та қишлоқ хўжалиги, саноат ва озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага 40 та сертификат олиш, 8 та давлатда (АҚШ, Польша, Германия, Афғонистон, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Япония давлатларида) янги савдо уйлари ва омборлари очиш устида иш олиб борилмоқда, – дейди Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов. – Юқоридаги “савдо уйи” очиладиган давлатлар ҳисобига экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури 46 тага, экспорт ҳажми 135 млн долларига етказилиши таъминланади.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА