English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи қарз олишни ҳал қилиш Ҳукуматдан парламент ваколатига ўтказилади
16:47 / 2026-03-03

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан қабул қилинган «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурида барча соҳа ва йўналишлардаги мақсадлар, вазифалар, долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди. Ушбу вазифалар кенг кўламдаги ислоҳотлар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда тараққиётимизнинг янги босқичини таъминлашга хизмат қилади.

Хусусан, давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда бирдамликни таъминлаш орқали уни юксалтириш бўйича устувор ислоҳотлар дастурида парламентнинг ташқи қарзни бошқариш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш масаласи ўз аксини топган.  

Унга кўра, давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш кўзда тутилган. Бу орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назоратини кучайтириш мақсад қилинган.  

Таъкидлаш лозимки, давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини ҳал этиш Ҳукуматдан Олий Мажлис палаталарига ўтказилиши бу йўналишда парламент назоратини кучайтиришга хизмат қилади. Халқ вакили сифатида сайланган депутатларнинг бу жараёндаги иштироки кенгаяди, таклифлари тингланади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА