Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германияда иш таклиф қилмоқда
11:39 / 2021-08-19

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган эди.

Шу муносабат билан Агентлик томонидан қайта эълон берилмоқда.

Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:

📍 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

📍 тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;

📍 тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши (бакалавр дипломи юқори баҳоланади);

📍 беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

📍 Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;

📍 номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

📍 Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши.

Эслатиб ўтамиз, ўқув дастурини тамомлаган номзодлар иш берувчи томонидан танланади. Бироқ, дастурни муваффақиятли тамомлаган ва иш берувчининг танловидан ўтган номзодларнинг чет элда ишга жойлашиши Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кафолатланмайди.

Номзодлар ўз маълумотномаларини (таржимаи ҳол) info@migration.uz электрон манзилига юборишлари сўралади.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.