Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқовнинг Ўмон Инвестиция суверен фонди раиси ўринбосари шайх Носир ал-Ҳарисий билан мулоқоти давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган “УзОманКапитал” инвестиция компанияси имкониятидан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзаро савдо хажмини ошириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларни биргаликда йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув сўнгида Ўмон Инвестиция суверен фонди вакилларини Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Ф.Сидиқов бугун Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Салим ал-Жунайбий билан ҳам музокара ўтказиб, ўзаро савдо-иқтисодий алоқанинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилди. Томонлар айни йўналишда кенг имконият мавжудлигини таъкидлаб, бу борада ишбилармон доиралар ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлистагини маъқулладилар.
Масқат шаҳрида “Made in Uzbekistan” савдо кўргазмасини ташкил этиш ва Ўмон ишбилармон вакилларининг мамлакатимизга ташрифини уюштиришга келишиб олинди.
Шунингдек, ўмонлик тадбиркорлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий имконияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ғ.Хонназаров, ЎзА