Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқарида қиш, ичкарида баҳор резавори
19:00 / 2026-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Чуст тумани Кўктош маҳалласи ҳудудида “Қўштепа файз томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти  томонидан гидропоника усулида замонавий иссиқхона фаолияти йўлга қўйилган.  

[gallery-27513]

Иссиқхонанинг умумий майдони 40 сотихни ташкил этиб, 25 сотихида қулупнай, қолган қисмида  цитрус мевалар парвариш қилинмоқда. Шунингдек, қўшимча ярим гектар майдонда қулупнай кўчатлари етиштириляпти. Ўтган йили Корея Республикасидан “Сулхан” навли қулупнай кўчатларидан 20 минг туп олиб келиниб, кўпайтирилмоқда.

Айни қиш мавсумида иссиқхонада ҳар уч кунда ўртача 200 килограмм қулупнай ҳосили йиғиб олиниб, маҳаллий бозорларга етказиб берилаётир. 

Тадбиркор Шуҳрат Файзиев келгусида иссиқхона майдонини янада кенгайтириш, қулупнай ҳосили ҳажмини ошириш ҳамда маҳсулотларни экспортга чиқаришни режалаштирган.                                                                                                                                                                        

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА