Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташлаб кетилган чақалоқ юзасидан прокуратура расмий маълумот берди
12:54 / 2022-02-09

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида ташлаб кетилган чақалоқ ҳақида хабарлар тарқалди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Матбуот хизмати мазкур воқеа юзасидан расмий маълумот берди.

Унда қайд этилишича, 2022 йилнинг 8 февраль куни соат 02:00 лар чамасида Тахтакўпир туманида  рўйхатда туриб, Нукус шаҳри Бўстан кўчасида вақтинча яшаб келган А.К. (2002 йилда туғилган)  ўғил фарзандни дунёга келтириб, ўзи яшаб турган уйнинг олдига ташаб кетган.

Сўнгра чақалоқ республика пренатал марказига ётқизилиб,  ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА