Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташкилот раҳбарига жарима ҳисобланди
10:25 / 2023-08-04

Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳар ҳудудида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Ислом Каримов “Инновацион Гроуп Навоий” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда ҳудуддан 3 дона тут дарахтининг таг қисмидан кесиб, олиб ташланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари Р.А. га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 92,4 миллион сўм табиатга зарар ҳисобланди.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

 

А.Бўриев, ЎзА