Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташкил этилганига энди бир йил бўлган корхонада хорижга экспорт ҳам йўлга қўйилди
12:09 / 2019-09-01

Фарғонадаги “Наримтекс” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида мингдан ортиқ моделдаги аёллар либослари, қишки кийимлар тайёрланади.


Фарғонадаги “Наримтекс” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида мингдан ортиқ моделдаги аёллар либослари, қишки кийимлар тайёрланади.

2018 йилда ташкил этилган корхона ўтган вақт мобайнида маҳсулот сифати, замонавий услуби билан ном қозонишга улгурди. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган либослар ички бозордан ташқари, қўшни республикалар ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил июнь ойида Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Наримтекс” қўшма корхонасида жун аралашмали мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилганди. Лойиҳа асосида Марғилондаги қаровсиз, бўш ётган бино мазкур корхона тасарруфига ажратилиб, ишлаб чиқаришни жорий этиш учун инвестиция киритилди, замонавий дастгоҳлар ўрнатилди. Орадан роса бир йил ўтиб, ўша ноёб матонинг илк турлари яралди. 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги лойиҳа қўшимча иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилди.

–Мазкур тармоқда 200 нафар киши меҳнат қилмоқда, - дейди “Наримтекс” қўшма корхонаси раҳбари ўринбосари Нодирбек Нишонов. – Лойиҳанинг кейинги босқичларида ишчилар сони 500 нафарга етади. Янги турдаги мато ҳарбийлар ва давлат хизматчилари либослари тикишга мўлжалланган бўлиб, корхонамиз ойига 2 минг погонометр маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

3.JPG

5.JPG

8.JPG

9.JPG

11.JPG