Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tashkent Pharma Park”да қурилиш жадаллашади
16:26 / 2022-06-21

Вазирлар Маҳкамасининг “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида умумий майдони 130 гектар бўлган ер участкасидаги қурилиш ишлари илғор технологияларга асослангани ҳамда жараёнлар мураккабли инобатга олиниб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан давом эттирилади.

Объектларнинг халқаро стандартлар асосида барпо этиш учун Қозоғистоннинг “Labinax” ҳамда “Aemtex” компаниялари жалб этилади.

Лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини: 

I босқичи – маъмурий бино, қозонхона, трансформатор, зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш ишлари 2022 йил 1 октябрга қадар;

II босқичи – ўқув-илмий лабораториялар, виварий биноси ва ички муҳандислик тармоқларини қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишлари 2023 йил якунига қадар;

III босқичи - Кластер объектларнинг қолган бинолари, инвесторлар бинолари ва тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишлари 2025 йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Қарорда 2022/2023 ўқув йилида Фармацевтика техник университетида ўқув жараёнларини бошлаш ҳам кўзда тутилган. Бунинг учун фойдаланишга қабул қилинган маъмурий бинонинг зарур қисми ўқув аудиториялари, лабораториялар, ўқув-ресурс маркази ва бошқа тегишли хоналарга мослаштирилади.

                                                                                             ЎзА