English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш кластери ташкил этилади
21:15 / 2022-04-06

Вазирлар Маҳкамаси “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” (I-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси ташкил этилади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда, кўп тармоқли университетнинг ўқув бинолари, ўқув-илмий лабораториялар, виварийга эга клиник олди тадқиқотлар маркази, фармакопея маркази, ўқув-илмий кутубхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, стадион, коворкинг маркази, бизнес акселератор, талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой ҳамда муҳандислик коммуникациялари қурилиши режалаштирилган.

Бу йирик лойиҳа мамлакатда юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқариш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларининг халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва мамлакат фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш имконини беради.

ЎзА