“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластеридан фоторепортаж
“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 январдаги қарори асосида ташкил этилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичида қарийб 20 гектар майдонда технопарк барпо этилмоқда. Унда маъмурий марказ, тадқиқот ва ривожланиш маркази (R&D), фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ҳамда виварий жой олади.
[gallery-20924]
Ҳозирга қадар маъмурий марказ қуриб битказилган бўлиб, унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, конференция зали, коворкинг маркази, бизнес инкубатор, кутубхона, соҳа тарихи музейи жойлашган.
Отабек МИРСОАТОВ(сурат),ЎзА