Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форумида хорижий тажрибалар ўрганилади
15:49 / 2021-04-15

Дунёнинг ривожланган давлатларида ўтган асрнинг иккинчи ярмидан то ҳозирги кунга қадар давлат ҳокимияти идорасининг ижро этилишини таъминлашга кўмаклашувчи “Policy implementation” жумласи билан аталувчи механизм жорий этилган.

Қонуннинг қабул қилиниши сиёсатнинг муваффақиятли бўлишига кафолат бермайди. Белгиланган натижаларга эришиш эҳтимолини ошириш учун сиёсатни амалга ошириш юзасидан қўшимча қадамлар талаб қилиниши мумкин.

Бу қабул қилинган қонун, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши шарт-шароитларини олдиндан, жараёнда ва якунда аниқлаш, ютуқ-камчиликларни белгилаб олиш, натижалар асосида керакли хулосаларни чиқариш демакдир.

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган давлат бошқаруви органларининг фаолият самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг давлат ва унинг масъул ваколатини амалга оширувчи субъектларидан манфаатдорлигини, қониқишини таъминлаш, эртанги кунга ишонч ҳиссини мустаҳкамлаш, қулай тадбиркорлик муҳитини яратишга кўмаклашиш мақсадида ривожланган хорижий давлатларда юқори самара берган “Policy implementation” механизмини мамлакатимизда ҳам жорий этиш эҳтиёжи сезилмоқда.

“Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири сиёсатни амалга ошириш (Policy implementation) масалаларига бағишланган. Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:

– “Policy implementation"нинг аҳамияти ва уни амалга ошириш механизмлари;

– “Policy implementation"ни амалга ошириш жараёнлари;

– “Policy implementation"ни амалга оширишнинг муҳим босқичлари;

– “Policy implementation"ни татбиқ қилиш бўйича халқаро тажриба.

Сессияда сиёсатни амалга ошириш “Policy implementation” бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.

Сессияда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Евроосиё бўлими раҳбари Уилям Томпсон, Халқаро адвокатлар ассоциациясининг Бош котиби — Клаудио Виско, Кил университетининг Шарқий Европа мамлакатлари ҳуқуқ институти раҳбари — профессор Александр Транк каби экспертлар иштирок этади.

 

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими