French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tashkent City Park”даги кечги сайлдан фоторепортаж
12:04 / 2026-01-03

Кеча пойтахтимиз марказида жойлашган “Tashkent City Park” ҳар доимгиданда гавжум бўлди. Бу ерга ташриф буюрган пойтахт аҳолиси ва  меҳмонлар Янги йил завқини яна бир бор туйдилар.

Кўзни қамаштирувчи ранг-баранг безаклар, осмонўпар биноларга ўрнатилган турли хил чироқларнинг товланиши ҳеч бир кишини беэътибор қолдирмади. Кичик сув бўйида туриб, тиниқ осмон узра сачраётган ранглар жилоси томошабинлар кўнглини завққа тўлдирди. Якунда намойиш этилган мушакбозлик эса ташриф буюрувчилар қалбига кўтаринки руҳ бағишлади. 

[gallery-26991]

Янги йил томошалари давом этмоқда.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА