«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш бошланди
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Бугун, 22 августдан «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
— «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
— порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
— Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: 2024 йилдан «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилмоқда. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади.
ЎзА