Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги34-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнларига бир қанча ўзгаришлар киритилди. Мақсад жойлардаги инфратузилма лойиҳаларининг қамровини кенгайтириш, барча учун тенг шароитларни яратишга қаратилгандир. Муҳими ушбу лойиҳаларга ажратилаётган маблағлар бўйича ҳам ўзгаришлар бўлди.
Жорий йилги “Ташаббусли бюджет”нинг 2 мавсумига 15 июль кунидан старт берилиб, 3 август кунига қадар таклиф бериш босиқичи якунланди. 4-18 август кунлари саралаш босқичи давом этмоқда.
Хуллас навбатдаги босқич ва таклиф қилинаётган лойиҳалар, ажратилаётган маблағ ва энг муҳими ушбу маблағларнинг оқилона ва самарали сарфланиши устидан ўрнатилган шаффоф назорат механизмлари хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Ҳабибулло Ҳамидов билан суҳбатлашдик.
- Айтинчи бу галги “Ташаббусли бюджет”нинг саралаш босқичида қайси йўналишлардаги лойиҳалар устуворлик касб этди?
- Дастлабки таклиф киритиш жараёнида ташаббускор фуқароларимиз томонидан жами 22 мингдан ортиқ ўзида ижтимоий муаммоларни мужассам этган таклифларни илгари суришди. Ҳозирги кунда ана шу таклифларни овоз бериш жараёнига саралаб ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. 18 августга қадар ушбу модерация жараёнлари давом этади. Ундан сўнг 3 кунлик тарғибот босқичи бор. Тарғибот босқичида ҳам ташаббускор фуқароларимиз фаол иштирок этишади. Авваллари овоз бериш жараёнлари 20 кун давом этган бўлса, кўпчилик фуқароларимизнинг таклифи билан бу муддат 10 кунга қисқартирилди. Шу жумладан, фуқароларимизга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қўшимча тарғибот босқичи йўлга қўйилди. 3 кунлик тарғибот босқичидан сўнг 22 август куни фуқароларимиз ўзларининг таклифларига овоз йиғишни бошлайдилар.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5qJ7kG9l6H4" title="“Tashabbusli budjet”da jamoatchilik nazorati kuchaymoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА