Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми 1 февралдан бошланади
11:58 / 2026-01-28

2026 йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги биринчи мавсуми старт олади. Мазкур мавсум лойиҳа жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

Мавсум доирасида жараёнлар бир неча босқичда ташкил этилади. Хусусан, 1-20 февраль кунлари фуқаролар томонидан лойиҳалар киритилади. 21 февралдан 7 мартгача тақдим этилган лойиҳалар саралаш босқичидан ўтказилади. 8-10 март кунлари тарғибот ишлари олиб борилади, 11-20 март кунлари эса овоз бериш жараёни амалга оширилади.

Шунингдек, 21-31 март кунлари қўшимча ғолиблар эълон қилиниши режалаштирилган.  

Анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Таъкидлаш лозимки, “Ташаббусли бюджет” қисқа муддатда халқимизни бирлаштирадиган катта бир ижтимоий лойиҳага айланди. “Ташаббусли бюджет” жараёни йилдан-йилга кенгайиб, мазкур лойиҳа учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Жараёнда ғолиб бўлган ҳаётий лойиҳалар асосида жойларда бир қатор муҳим ва долзарб масалалар ижобий ҳал этилмоқда. Қувонарлиси, мазкур жараёнда фуқароларнинг ташаббускорлиги ва фаоллиги, масъулияти юксалиб бормоқда.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА