Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет: тиббиёт бирлашмаси янгиланмоқда
12:44 / 2025-11-29

Мамлакатимизда амалга оширилаётган Ташаббусли бюджет лойиҳалари аҳолининг ўз ташаббуси билан жойларда муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Ушбу жараён доирасида бухоро вилоятининг туманларида бир қатор муҳим инфратузилма объектлари янгиланмоқда.

Олот тумани тиббиёт бирлашмаси ҳам жорий йилнинг 2-мавсуми доирасидаги овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилиб, муассаса учун 1 миллиард 500 миллион сўмлик маблағ ажратилди ва ушбу маблағ ҳисобига тиббиёт бирлашмасининг фасад қисми реконструкция қилинмоқда, ички йўлаклар эса капитал таъмирдан чиқарилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб, манзилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари “GIDRO CIVIL ENGINEERING” МЧЖ томонидан жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари замонавий талабларга мос равишда ташкил этилиб, муассасанинг ташқи кўриниши тўлиқ янгиланади, ички ҳаракатланиш ҳудудлари эса беморлар ва ходимлар учун янада қулай бўлади.

Зариф Комилов, ЎзА