Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет самараси
10:29 / 2023-02-23

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда жисмонан ва маънан баркамол ёшларни тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳам мазкур лойиҳада иштирок этиб, ғолиб бўлди. Натижада 250 миллион сўм маблағ эвазига сунъий қопламали футбол майдончаси, 200 миллион сўмга замонавий кутубхона, 200 миллион сўмга касб-ҳунар хоналарига қурилди.  

Футбол майдончасида мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш  учун турли мусобақалар ўтказилмоқда. Замонавий жиҳозлар ва 4 минг 310 нусхадан иборат китоб фондида эга  кутубхона эса ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилмоқда. Ўқувчиларнинг севимли машғулот хоналарига айланган касб-ҳунар хоналари йигит-қизлар билан гавжум. Жумладан, қизлар учун “Пазандачилик”, “Чеварлик”, “Каштачилик”,  “Юмшоқ ўйинчоқлар ясаш” , “Нон ва нон маҳсулотлари” тўгараклари, ўғил болалар учун “Дурадгорлик”, “Пластик турбаларни пайвандлаш”  каби тўгараклар ташкил этилган. Уларга 515 нафар 7-11-синф ўқувчилари қамраб олинган.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА