English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет” самарали механизмга айланди
19:08 / 2025-12-01

Юртимизда сўнгги йилларда кенг жорий этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси халқ манфаатига хизмат қилувчи, маҳаллий муаммоларга тезкор ечим топишга йўналтирилган самарали механизмга айланди. Бу лойиҳа нафақат аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширмоқда, балки маҳаллаларда ҳақиқий бунёдкорлик руҳини уйғотмоқда.

Шу жараённинг ёрқин намуналаридан бири Гулистон туманидаги “Боёвут” маҳалласида кўзга ташланди. Фуқароларнинг ташаббуси ва овози билан илгари сурилган ғоя амалга оширилиб, маҳалла ички йўллари текис ва равон ҳолга келтирилди.

Боёвут маҳалласининг кўчалари аввал ачинарли ҳолатда эди. Маҳалла аҳолиси опен бюджет орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатлик кўрсатиб, йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳозирда  3 километрдан ортиқ йўл асфальтланди, ҳашар йўли билан кўприклар қурилди.

– Маҳалламиз обод, йигит-қизларимиз асфальт йўлдан бемалол мактабга боряпти. Бу катта ютуқ ва маҳалламиз учун ҳақиқий муваффақият, –  дейди меҳнат фахрийси Нурмамат Бобо Охунов. – Бу барча ишлар учун президентимизга миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йил иккинчи босқичида 6 минг 90 нафар фуқаронинг овози билан ғолиб деб топилган эди. Орзулар тез орада рўёбга чиқди. Маҳалла аҳли учун бир ярим миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бу ташаббус боёвутликлар учун “халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлиги”нинг ёрқин исботига айланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири