French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет”: маҳалладаги муаммо ҳал бўлди
18:15 / 2022-11-02

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ислоҳ қилиш, мавжуд молиявий имкониятларни энг муҳим масалаларга жалб этиш, бюджет сарфи жараёни очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 “Openbudjet” платформаси доирасида биргина Андижон вилоятининг ўзида ҳозирга қадар 400 га яқин муаммо ижобий ҳал этилди. Шу боис ҳам лойиҳанинг аҳамияти, аҳолининг унга бўлган қизиқиши ва ишончи ортмоқда. 2021 йилда лойиҳада 2 минг 300 га яқин таклиф иштирок этган бўлса, жорий йил ўтган даврида 2 минг 400 дан ортиқ лойиҳага овоз берилмоқда. Ҳозирга қадар энг кўп овоз олган 40 дан ортиқ лойиҳа маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.  

[gallery-9395]

 – Лойиҳада маҳалламиздаги 2,2 километр масофадаги кўчани асфальтлаш  таклифи  билан қатнашдик, – дейди Андижон шаҳридаги Пистамазор маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Олтинбек Аҳмедов. – Фуқароларимиз овоз бериш жараёнида фаол иштирок этди. Таклифимиз энг кўп овоз олган таклифлар қаторидан жой олди. Маҳалламиз кўчасини асфальтлаш учун 800 миллион сўм маблағ ажратилди.  

 Айни кунда 2,5 минг нафардан зиёд аҳоли яшаётган Пистамазор маҳалласининг Масжид олди кўчаси Андижон Автомобиль йўллари  Бош бошқармаси Автомобиль йўлларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси йўлсозлари томонидан асфальтланди.  

 “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали маҳалладаги катта муаммо ижобий ҳал этилганлигидан маҳалла аҳли беҳад мамнун.  

 Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА