French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет маблағлари асосли ишлатилган
22:46 / 2025-05-24

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 2024 йилда ташаббусли бюджет маблағи асосида қурилган объектларга пресс-тур ташкил этилди.

Сўнгги йилларда фуқаролар таклифлари асосида шаклланган “Ташаббусли бюджет”  лойиҳасини янада такомиллаштириш, илғор ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг фаол иштирокини янада кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан лойиҳаларни шакллантириш, танлаш, танлов ғолибларини аниқлашда инсон омилини имкон қадар қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир иштирокчилари дастлаб, “Мамий” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди. Ушбу мактабгача таълим ташкилоти очиқ бюджет тадбирларининг иккинчи мавсумида иштирок этиб, яшил қопламали болалар майдончаси барпо этиш бўйича таклиф билдирган эди. Ушбу объект очиқ танловда жами 896 та овоз тўплаб, ғолиб деб топилди.

[gallery-23574]

Қурилиш лойиҳасини “Shaxsayfun”  масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 560 миллион 71, 5 минг сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиб, бугунги кунда фойдаланишга топширилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари янгидан барпо этилган яшил қопламали болалар майдончаси билан яқиндан танишди ва болажонлар томонидан тайёрланган ажойиб концерт дастурини томоша қилди.

Навбатдаги манзил “Деҳқонобод”  овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг яшил қопламали спорт майдончаси бўлди. Тадбир иштирокчилари мактаб ҳаёти ва спорт майдони билан яқиндан танишди. Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумида мазкур мактаб ўз таклифи билан иштирок этиб, ғолиб деб топилди. Натижада  мактабнинг очиқ спорт майдони ўрнида яшил қопламали футбол, волейбол ва баскетбол майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу объектда “Оролбўйи қурувчилари”  масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 902 миллион 706 минг сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди. Спорт майдонларининг битказилиши натижасида чекка овул ёшларининг мунтазам спорт билан шуғулланиши учун қулайликлар яратилди.

“Наврўз”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Баркамол авлод” болалар мактабини жиҳозлаш бўйича ташаббуси 724 овоз билан ғолиб деб топилди. Шу асосда мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида компьютер тўпламлари, электрон доскалар, хоналарга ёритиш чироқларини ўрнатиш, лаборатория хоналари учун зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди. “Мунчоқли” маҳалла фуқаролар ҳудудидаги касб-ҳунар мактаби ҳам 1 минг 47 овоз тўплаб ғолиб деб топилди. Лойиҳа бўйича  мактабнинг ишлаб чиқариш устахонасида “Ustyurt trans” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 1 миллиард 189 миллион сўмдан зиёд таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва бугунги кунда фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1- ва 2-мавсумида туман аҳолисининг 16 та лойиҳаси ғолиб деб топилди ва уларга 14 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шу асосда қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар ижобий ечимини топмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА