Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув (+видео)
21:46 / 2023-04-11

Мамлакатимизда жорий йилнинг март ва апрель ойларида энг актуал мавзулардан бири бу шубҳасиз, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўлди.

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг 2023 йил биринчи мавсуми учун 9401 та маҳалладан 46821 та таклиф келиб тушган. Ташаббусларнинг асосий қисмини ички йўлларни таъмирлаш ташкил этди. Бунинг учун 12640 та лойиҳа таклифи киритилган. Энг кўп лойиҳа таклифи Сурхондарёдан, энг кам ташаббус эса Сирдарё вилоятидан бўлди.  

Ҳисоб-китобларга кўра, 18 мартдан 7 апрельга қадар давом этган мазкур жараёнда мамлакатимиз бўйлаб “Open budget” портали орқали 33680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган. Натижада 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун жами 1,6 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилиши маълум қилинди.

Шунингдек, 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг YouTube каналида танишишингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bVBQxgFlRBk" title="Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги янгича ёндашув" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА