Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет: Фарғона вилоятида 126 та ташаббус ғолиб деб топилди
18:28 / 2022-09-19

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсуми якунланди. Жорий йилнинг 15 июлидан 17 сентябрга қадар давом этган жараёнда Фарғона вилоятида жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 2 минг 709 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 1 миллион 282,7 мингта овозлар тўпланди ҳамда лойиҳага аҳолининг қамров даражаси 33 фоизни ташкил этди.

Мазкур тадбир учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларидан жами 116,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра, вилоятда амалга ошириш қиймати 107,4 миллиард сўмлик 126 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди. Жумладан,

– Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича амалга ошириш қиймати 56 миллиард 784 миллион сўмлик 54 та лойиҳа;

– Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича амалга ошириш қиймати 14 миллиард 45 миллион сўмлик 18 та лойиҳа;

– Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича амалга ошириш қиймати 10 миллиард 225 миллион сўмлик 11 та лойиҳа;

– Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича амалга ошириш қиймати 7 миллиард 245 миллион сўмлик 9 та лойиҳа;

Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича амалга ошириш қиймати 2 миллиард 744 миллион сўмлик 6 та лойиҳа ва бошқа масалалар билан боғлиқ лойиҳалар ғолиб бўлди. Шаҳар ва туманлар кесимида эса энг кўп ғолиб лойиҳа Фарғона шаҳрида қайд этилди: 23 та. Қўқон шаҳрида 15 та, Марғилон шаҳрида 11 та, Қува, Бағдод ва Бувайда туманларида эса 7 тадан ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан ўрин олди.

М. Сулаймонов, ЎзА