Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайхунободлик тадбиркор “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида ғолиб бўлди
16:51 / 2017-05-03

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сирдарё вилоятида 3 мингдан ортиқ фермер хўжалиги, 8 минг 258 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи доирасида намойиш этилган кўргазмадаги маҳсулотларнинг юқори сифати бу борада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

“Энг яхши ҳунарманд” йўналишида Гулистон туманидан Ўктам Шодмонқулов, “Энг яхши тадбиркор” йўналишида Сайхунобод туманидаги “Гўзал” хусусий корхонаси раҳбари Сайёра Асатуллаева, “Энг яхши фермер” йўналишида Боёвут туманидаги “Довурбек Йигиталиевич” фермер хўжалиги раиси Йигитали Жалилов биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – дейди “Гўзал” хусусий корхонаси раҳбари С.Асатуллаева. – Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар биз, тадбиркорларни иш фаолиятимизни янада кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратишга ундамоқда. “Микрокредитбанк”дан олинган маблағ эвазига корхона фаолиятини кенгайтириб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 30 нафарини доимий иш ўрни билан таъминладик. Корхонамизда аёллар ва болалар кийимлари, нон ва нон маҳсулотлари, макарон, турли пишириқлар цехлари фаолият кўрсатмоқда.

Танловда бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.