Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббускор ҳоким ёрдамчисига мукофотлар тақдим этилади
14:45 / 2022-04-20

Ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилишидан мақсад аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, «маҳаллабай» ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишдан иборатдир.

"Маҳаллабай" ишлаш тизимидаги фидокорона хизматларни амалга оширган Наманган вилоят туман ва шаҳарлардаги 42 нафар ҳоким ёрдамчиси (ҳар бир туман ва шаҳардан  3 нафардан) вилоят ҳокими томонидан махсус Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Президент қарорига асосан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, унинг ўрнига республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача маош тўланади. Ҳар чоракда энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.  

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА