English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббус”да ташаббус кўрсатганлар
13:37 / 2016-03-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий ўтказиб келинаётган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий ўтказиб келинаётган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.

Барча соҳаларда юқори натижаларга эришаётган тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар тажрибасини оммалаштириш, улар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 500 га яқин субъект ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, хизмат турларини намойиш этди. Улар орасидан сараланган 44 ҳунарманд, фермер ва тадбиркор танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида баҳслашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлари кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тахтакўпир туманидаги “Қаҳрамон-Тахта” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Одилов “Энг яхши фермер” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Нукус шаҳридаги “Муратбек-мебель” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муратбек Тангрибергенов “Энг яхши тадбиркор”, кегейлилик хусусий тадбиркор Дилноз Адилчаева “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

“Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши экспортчи”, “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор” каби ўндан ортиқ номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.