Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи рекламани жойлаштиришнинг тартиб ва мезонлари қандай?
20:51 / 2019-09-20

Ургут туманида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш, ижтимоий рекламада маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш вазифаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.


Ургут туманида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш, ижтимоий рекламада маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш вазифаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган тадбирда уюшма кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар, туман, шаҳарлар бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августда қабул қилинган “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида сўз юритилди. Бу борада амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар хусусида сўз борди.

– Мазкур қарор мамлакатимиз реклама бозорида соғлом муҳитни яратиш, республика аҳоли пунктлари қиёфасини яхшилаш, ижтимоий реклама, шунингдек, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришга қаратилгани билан фаолиятимизда муҳим аҳамиятга эга бўлди, – дейди Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов. – Чунки, бугун аҳоли гавжум жойлар, туман ва шаҳарлар марказлари, катта йўл ёқаларида жойлаштирилаётган ташқи тарғибот воситалари аҳолига маълумот бериш билан бирга уларнинг дунёқараши, тафаккурига ҳам таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳар бир реклама панносини, у тижорий мақсадда бўладими ёки ижтимоий рекламами, тайёрлаш ва жойлаштиришда ҳар бир ҳудуднинг, у ерда яшаётган аҳолининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Айниқса, ижтимоий рекламаларда бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар натижалари, одамлар турмуш тарзидаги ўзгаришлар, маънавий-маърифий соҳаларда янгиликлар, кишиларда миллий ғурур ва ифтихор уйғотадиган тасвир ва воситаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Тадбирда Республика Монополияга қарши кураш қўмитаси бошқарма бошлиғи Д.Азимов Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бўлимлари эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар ҳақида тушунча берди.

Семинар қатнашчилари ташкил этилганига йигирма йил тўлган “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг Ургут тумани бўлими фаолияти билан танишди. Шунингдек, “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилиб, мазкур корхоналар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида ташқи тарғибот воситалари намуналари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.