Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўзгарди
М.Маматхонов шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
М.Маматхонов шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини 2018 йилдан буён Турсунов Бахтиёр Пўлатович бошқариб келаётган эди.