English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
15:54 / 2019-08-22

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 август куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейлни қабул қилди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 август куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейлни қабул қилди.

Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – АҚШ ўртасидаги шериклик муносабатлари юқори суръатда ривожланиб бораётгани, бунда турли даражада делегациялар алмашинуви, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил май ойида Вашингтонга расмий ташрифи, унинг доирасида Президент Дональд Трамп ва АҚШ маъмурияти юқори мартабали аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувлар муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

АҚШ билан инвестиция, мамлакатни иқтисодий ва технологик модернизация қилиш, илғор тажрибани ўрганиш соҳасида яқин ҳамкорлик Ўзбекистон учун устувор йўналиш экани қайд этилди.

Музокараларда маданий-гуманитар соҳаларда конструктив алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқлади.

Девид Ҳейл Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юксак баҳолади ва АҚШ томони қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан, таълим йўналишидаги алмашинувларни фаоллаштиришда яқиндан кўмак беришга тайёр эканини билдирди. 

Тадбирда, шунингдек, кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблум иштирок этди.