Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таржимашуносликнинг бугуни ва эртаси учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
20:44 / 2022-05-20

Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Таржимашунослик ва халқаро журналистика» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрантлари мамлакатимиздаги энг нуфузли адабий нашр – «Жаҳон адабиёти» журнали таҳририятининг ижодий учрашуви – давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева олиб борган давра суҳбатида «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, таниқли журналист, публицист ёзувчи Аҳмаджон Мелибоев, журнал таҳририяти аъзоси, шоир ва таржимон Даврон  Ражаб, адабиётшунос олим Баҳодир Каримов, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Али, таниқли муҳаррир Муҳиддин Раҳимов ва бошқа ижодкорлар иштирок этишди.

ТДШУ ректори Г.Рихсиева ўз сўзида «Жаҳон адабиёти» журнали устоз, таниқли олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов томонидан таъсис этилганига 25 йил тўлгани, ўтган чорак асрлик давр мобайнида ушбу журнал жаҳон адабиёти минбарига айланганини таъкидлади.«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев талабаларга журналининг босиб ўтган шарафли йўли, таржимонлик машаққатлари ҳақида қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

Журнал таҳририяти аъзоси, шоир ва таржимон Даврон Ражаб ўқиган шеърлар, адабиётшунос олим Баҳодир Каримов, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Али ва таниқли муҳаррир Муҳиддин Раҳимовларнинг таржимонлар ҳаёти ҳақидаги чиқишлари талабаларда чуқур таассурот қолдирди. 

Шунингдек, ҳар йил ўтказилиши анъанага айланган «Ўзбекистон таржимонлари ва таржимашунослари форуми»га халқаро тус бериб, кейинги анжуманларда туркий ўлкаларда таржимашунослик йўналишида  фаолият юритаётган мутахассисларни кўпроқ таклиф этиш, муҳими – университетнинг «Таржимашунослик ва халқаро журналистика» кафедраси қошида Ўзбекистон таржимашунослари кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, яқин келажакда ТДШУ негизида Таржимашунослик институтини очиш, Республика ҳукуматига Ўзбекистон таржимонлари  уюшмасини ташкил этиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилиш  мақсадга мувофиқлиги белгилаб қўйилди.  

Хайрулла Ҳамидов, ТДШУ, Таржимашунослик ва халқаро 

журналистика кафедраси доценти