Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тартибсизлик ортидан қамоққа олинганларнинг тергови қандай ўтмоқда?
12:11 / 2022-08-29

Қорақалпоғистон Республикасида июль ойида рўй берган тартибсизликларнинг юзага келиш сабаблари ва ушбу воқеада айбдор шахсларни аниқлаш бўйича махсус комиссия иш олиб бормоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова раҳбарлик қилаётган комиссия фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда асосий гумонланаётган ва ҳозирда тергов жараёнида бўлиб турганлар билан якка тартибда суҳбат олиб бормоқда. 

Бунда асосий эътибор юз берган тартибсизликларда иштирок этиб, жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олинганларнинг қилмишларидан пушаймон эканликларига қаратилмоқда.  

Шунингдек, уларни сақлаш шарт-шароитлари инсон ҳуқуқлари тамойиллари асосида ташкил этилаётгани ва мазкур ҳолатлар холис ўрганилиши диққат марказида.  

Комиссия аъзолари шу кунларда тергов ҳибсхонасида сақланаётган қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бўлган, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир бўлган шахслар билан учрашмоқда. 

Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик, бағрикенглик сиёсати негизида инсон қадрини улуғлаш, кечиримли бўлиш, уларга енгиллик бериш каби ғоялар мужассам. 

Шу нуқтаи назардан Комиссия аъзолари тергов ҳибсхонасида сақланаётган ҳамда суриштирув жараёнларида ўз қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган шахслар билан учрашишни, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари томонидан келтирилган важларни холис текширишни мақсад қилган ҳолда ўрганишларни давом эттирмоқда.  

Омбудсман ахборот хизматидан маълум қилишларича, Комиссия фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли тартибда ўз таклиф ва хулосаларни беришни режалаштирган. 


Н.Абдураимова,  
ЎзА